empty
 
 

Тадбир шартлари "Ливерпулда Роджество"

1. Умумий қоидалар

    • 1.1 Тадбирнинг номи – "Ливерпулда Роджество" (бундан кейин – Тадбир).
    • 1.2 Тадбир ИнстаФинтех компаниялари гуруҳи (бундан кейин – Ташкилотчи) ва Liverpool FC билан ҳамкорликда ташкил этилган.
    • 1.3 Тадбир доирасида - Ливерпуль шаҳрида (Буюк Британия) Liverpool FC жамоасининг уйдаги ўйинига 3 та йўлланма ва VIP-чипталар ўйналади. Овқатланиш, яшаш, расмийлаштиришга керакли барча харажатларни Ташкилотчи ўз зиммасига олади.
    • 1.4 Тадбирни ўтказишнинг умумий муддати – 2014 йилнинг 15 сентябридан 2014 йилнинг 15 ноябригача (бундан кейин – Тадбирни ўтказиш даври).
      • 1.4.1 Ливерпуль шаҳрига VIP-чипталарни танлаш ўйинини ўтказиш муддати – 2014 йилнинг 15 сентябридан 2014 йилнинг 15 ноябригача.

2. Тадбир иштирокчилари

    • 2.1 Тадбирда Инстафорекс компаниясида ҳақиқий савдо ҳисоб-варақлари эгаси бўлган лаёқатли вояга етган фуқаролар (бундан кейин - Иштирокчи) иштирок этиши мумкин.
    • 2.2 Тадбирда иштирок этиш учун Тадбир ўтказиш даврида ҳақиқий савдо ҳисоб-варағини 500 АҚШ долларига ёки ундан ортиққа тўлдириш ва www.instaforex.com веб-сайтида рўйхатдан ўтиш зарур. Инстафорекс клуб карталари эгаларига Тадбирда иштирок этиш учун зарур минимал депозит 400 АҚШ долларини ташкил этади.
    • 2.3 Иштирокчи Тадбирда биттадан ортиқ ҳисоб-варағини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга, бу билан бош совринни қўлга киритиш учун ўз имкониятларини оширади. Бироқ, 100 тадан ортиқ ҳисоб-варағи очилгани аниқланган ҳолда талов маъмурияти мазкур мижознинг Тадбир иштирокчи ҳисоб-варақлари сонини 100 тагача камайтириш ҳуқуқига эга.
    • 2.4 Тадбирда A - B + C > 500.00 USD, шартини қаноатлартирувчи истаган ҳисоб-варағи иштирок этиши мумкин, бу ерда A – 2014 йил 15 сентябрдан тўлдирилган сумма, B – 2014 йил 15 сентябрдан олинган сумма, C – савдо натижаси. Агар С<0, у ҳолда шарт А - В > 500.00 USD гача соддалаштирилади. ИнстаФорекс клуб карталари эгалари учун ҳисоб-варағи A - B + C > 400.00 USD шартни қаноатлантириши керак, бу ерда A – 2014 йил 15 сентябрдан тўлдиришлар суммаси, B – 2014 йил 15 сентябрдан олинган сумма, C – савдо натижаси. Агар С<0 бўлса, у ҳолда шарт А - В > 400.00 USD гача соддалаштирилади.

3. Савдо шартлари

    • 3.1 Бозор нархлари бўйича бўлмаган барча савдо ордерлар бекор қилиниши керак.
    • 3.2 Иштирокчи савдо маслаҳатчилари ва савдо стратегияларидан чекланмаган ҳолда фойдаланишлари мумкин.
    • 3.3 Иштирокчи истаган пайтда Техник қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш воситасида ўзининг ҳисоб-варағини Swap-Free (ва аксинча) га ўзгартириши мумкин.
    • 3.4 Тадбирда иштирокчи ҳисоб-варақлар учун қолган барча савдо шартлари ИнстаФорекс компаниясидаги ҳақиқий савдо варақлари учун савдо шартларига ўхшаш.

4. Ғолибларни аниқлаш

    • 4.1 Ливерпуль шаҳрида (Буюк Британия) Liverpool FC жамоасининг уйдаги ўйинига 3 та йўлланма ва VIP-чипталарни ажратиш ўйини ғолибларини аниқлаш.
      • 4.1.1 Тадбир ғолибларининг ҳисоб-варақлари қуйидаги схема воситасида аниқланади: ғолибни аниқлаш алротимида ҳисоб-варағининг кейинги 5 та рақамидан фойдаланилади (у 5 хоналили, 6 хоналили ёки 7 хонали бўлишидан қатъий назар). Кўрсатилган 5 та рақам VIP — сони билан мос тушганда, бу ҳисоб-варағи эгаси чипта эгаси бўлади.
      • 4.1.2 2014 йил 14 ноябрь, жума куни соат 23:59 да қуйидаги жуфтликлар бўйича савдоларнинг ёпилиши пайтида курсларни қайд этиш ўтказилади:
        • VIP-сонининг биринчи рақами – EURUSD нинг ёпилишидаги охирги рақам
        • VIP-сонининг иккинчи рақами – GBPUSD нинг ёпилишидаги охирги рақам
        • VIP-сонининг учинчи рақами – USDJPY нинг ёпилишидаги охирги рақам
        • VIP-сонининг тўртинчи рақами – USDCHF нинг ёпилишидаги охирги рақам
        • VIP-сонининг бешинчи рақами– USDCAD нинг ёпилишидаги охирги рақам
      • 4.1.3 Агар генерацияланган VIP-сон билан мос тушган ҳисоб-варағили Иштирокчи бўлмаса, у ҳолда ундан кейинги ёки ундан олдинги ҳисоб-варағи ғолиб деб тан олинади. Ғолиблар энг катта депозит тамоили бўйича танлаб олинади, у A - B + C формула бўйича ҳисобланади.
      • 4.1.4 Агар шу тарзда генерацияланган VIP-сон билан бир неча рақамлар мос тушса – 5-хонали ҳисоб рақами 6 хонали ҳисоб рақамининг биринчи рақамини ташлаб юбориш натижаси ва 7 хонали савдо ҳисоб-варағида биринчи икки рақамни ташлаб юбориш натижаси, у ҳолда бош совринлар - 3 та йўлланма ва Ливерпуль шаҳрида (Буюк Британия) Liverpool FC жамоасининг уйда ўтказиладиган бир ўйинига 3 та йўлланма ва VIP-чипталар - энг катта депозитли ҳисоб-варақлари эгаларига тегишли бўлади (энг катта депозит A - B + C формула бўйича аниқланади).

5. Натижаларни эълон қилиш

    • 5.1 Иштирокчиларнинг танлов ҳисоб-варақлари чиққан мамлакатлар ва ҳудудларнинг статистикаси эълон қилиниши мумкин.
    • 5.2 Тадбир натижалари тадбир тугагандан сўнг ва барча зарур текширишлар ўтказилгандан сўнг 7 кун ичида эълон қилинади.
    • 5.3 Танлов якунлари ва тақдирлаш маросимидан репортаж www.instaforex.com веб-сайтида ва бир қатор телевизион ва босма ОАВларида эълон қилинади.

6. Совринларни олиш

    • 6.1 Умумий қоидалар
      • 6.1.1 Тадбир ғолиблари тадбир ва ўйин натижалари эълон қилингандан сўнг 20 кун мобайнида Ташкилотчи билан совринни олиш санаси, вақти ва жоийини телефон орқали келишадилар.
      • 6.1.2 Савдо ҳисоб-варағи-ғолиблар аниқлангандан сўнг Ташкилотчи Иштирокчилар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек уларнинг мазкур қоидаларнинг 2.1-2.3 бандларига мувофилигининг ҳаққонийлигини текширади. Агар бирорта маълумот ҳақиқий бўлмаса, шунингдек агар иштирокчилар Тадбирда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмасалар, ўйин ҳақиқий деб тан олинмайди.
      • 6.1.3 Совринни олиш тартиби бузилган ҳолатда (паспорт бўлмаганда, ёки унинг амал қилиш муддати ўтиб кетганда ва бошқалар) Ташкилотчи совринни беришни рад этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
    • 6.2 Тадбирнинг бош совринини – Ливерпуль шаҳрида (Буюк Британия) Liverpool FC жамоасининг уйидаги ўйинига йўлланмалар ва VIP-чипталарни олиш.
      • 6.2.1 VIP-чипталар ғолиблар билан келишувга мувофиқ Ливерпуль шаҳрида (Буюк Британия) топширилиши ёки дунёнинг исталган нуқтасига етказиб берилиши мумкин.
      • 6.2.2 Тадбир Ғолибларига совринларни топшириш фақат уларнинг шахсини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа ҳужжат кўрсатилганда ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда имзоланганда амалга оширилади: иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, паспорт маълумотлари. аҳоли пунктининг коди, албатта кўрсатилган алоқа телефон рақами. Юқорида санаб ўтилган маълумотлардан исталганини тақдим этишни рад этиш ғолибни совринни лиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
      • 6.2.3 Агар Тадбир Ғолиби совринни мустақил олиш имконига эга бўлмаса, топшириш шартномаси асосида бошқа шахсга тузилиши мумкин.
      • 6.2.4 Соврин олинган пастдан бошлаб Тадбирнинг истаган Иштирокчиси амалдаги қонунчиликда белгиланган барча солиқлар ва бошқа мавжуд мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини зиммасига олади.
      • 6.2.5 Чипталарни Ғолибнинг яшаш манзилига етказиб бериш, ҳамда барча тегишли овқатланиш, Ливерпуль шаҳрида (Буюк Британия) яшаш ва расмийлаштириш бўйича харажатларни Инстафорекс компанияси ўз зиммасига олади. Бироқ Ғолиб ўз зиммасига солиқлар ва божхона йиғимлари бўйича ҳаражатларни олади.

7. З Якуний қоидалар

    • 7.1 Ташкилотчи Тадбирни ўтказиш билан боғлиқ маълумотларни ва ахборотни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш чораларини кўради ва Тадбирни ўтказиш билан боғлиқ ахборотни учинчи шахсга тақдим этишга мажбур эмас.
    • 7.2 Иштирокчининг Тадбирда иштирок этишининг ўзи у ғолиб бўлганда унинг қуйидагиларга розилигидан далолат беради:
      • интервьюга, шу жумладан радио, телевидение, бошқа оммавий ахборот воситаларида;
      • Ташкилотчи томонидан реклама мақсадларида унинг тасвиридан фойдаланишга (фотосуратларидан ва бошқ.);
      • унинг исми, фамилияси танлов Ташкилотчиси томонидан реклама мақсадларида қўшимча тўловсиз фойдаланишлигига;
      • мазкур бандда кўрсатилган объектлардан фойдаланилган ҳолда тайёрланган реклама материалларига тегишли барча муаллифлиқ ҳуқуқлари Ташкилотчиники бўлади.
    • 7.3 Тадбирни ўтказиш ва унинг натижалари муносабати билан юзага келадиган келиши мумкин бўлган барча жанжаллар ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал қилиниши лозим.
    • 7.4 Тадбирда иштирок этиш Иштирокчиларнинг уни ўтказиш шартлари ва қоидалари билан таншиганликни ва тўла розиликни англатади.
    • 7.5 Агар Тадбир Ғолиби уни ўтказишнинг барча шартларига ва қоидаларига амал қилишдан бош тортса, у ҳолда унинг Тадбирда иштирок этиши бекор қилиниши лозим.

8. Тадбир шартлари тили

    • 8.1 Шартларнинг асосий тили инглиз тили ҳисобланади.
    • 8.2 Компания мижозларига қулай бўлиши учун Тадбир шартларининг бошқа тилларга таржимаси тақдим этилиши мумкин. Мазкур таржима мутлақо ахробот хусусиятига эга бўлади.
    • 8.3 Тадбир шартларининг инглиз тилидаги версияси билан уларнинг таржимаси ўртасидаги ҳар қандай фарқлар аниқланганда инглиз тилидаги версияси устувор ҳисобланади.
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок