Доллар индекси - бу олтита (EUR, CAD, GBP, JPY, CHF и SEK) асосий жаҳон валюталари курсларининг АҚШ долларига нисбатан ўзгаришининг ўртача кўрсаткичи. Доллар индекси 1973 йилда бошланғич қиймати 100 билан киритилган эди. Уни ҳисоблаш қоидалари ўзгариб турди — 1999 йилда евронинг киритилишини ҳисобга олиш учун. Доллар индекси бўйича савдолар NYBOT товар биржасида туну-кун амалга оширилади.
Ҳисоблаш формуласи
USDx = 50,14348112 * EURUSD(0,576)* USDJPY(0,136) * GBPUSD(-0,119) * USDCAD(0,091) * USDSEK(0,042) * USDCHF(0,036)
Савдода қўлланиши
USDindex компьютер индикатори доллар индексининг асосий жаҳон валюталари корзинасига нисбатан ўзгариш динамикасини яққол аниқлашга имкон беради.
Индикаторнинг савдода Метатрейдер учун "Доллар индекси" амалда қўлланиш нуқтаи назаридан (асосий валюта жуфти EUR/USD каби, бошқа активлардан ҳам), ундан фойдаланишнинг асосий йўналишини ажратиш мумкин: Доллар индекси билан молиявий актив ўртасидаги дивергенцияни ва конвергенцияни (кўрсаткичларнинг фарқи ва мос келишини) аниқлаш.
- Агар Доллар индекси ўсса, у ҳолда кўшни (унга яқин) молия активида (масалан, Олтин, Нефть) ўсиш юз беради, бу савдо қилинаётган молиявий активда нарх ҳаракати векторининг тез орада ўзгаришидан далолат беради. Шу жумладан, молиявий активга Доллар индексининг ҳам, нархининг ҳам тушиши молиявий активда нархнинг тез орада ўзгариши тўғрисида далолат беради.
- Агар валюта жуфтлигининг нарх графигида пастга тушувчи нарх ҳаракати кузатилсаю, "Евро индекси" индикатор чизиғи ўсса, у ҳолда бозорда айни пайтда нарх кўрсаткичларининг индикатор кўрсаткичларидан фарқ қилиши (бошқача айтганда дивергенция) кузатилади. Бундай ҳолат, якин орада валюта жуфти бўйича нархнинг кўтарила бошлашини кутиш ҳақида далолат беради.
- Тескари ҳолат: нарх кўтарилишида "Доллар индекси" индикаторида пастга тушувчи ҳолатнинг шаклланиши кузатилса, бу валюта жуфти нархининг тез орада пастга қараб ўзгаришидан далолат беради.
Муҳим шарт! Доллар индекси индикаторидан фойдаланишнинг муҳим шарти - бу молия бозорининг қандай активлари Америка долларига мутаносиб ҳаракат қилишини, қандайлари унинг нархи ўзгаришлари билан бир хил йўналганлигини тушиниб етиш демакдир.