"Уч ташқи кун юқорига" ва "Уч ташқи кун пастга" шакллари - ютилиш моделларининг тасдиғидир. Улар "Уч кун ичидан юқорига" ва "Уч кун ичидан пастга" моделларига, шу жумладан уларнинг "Харами" билан ишлашига ўхшаш.
Ютилиш моделидан сўнг учинчи куннинг юқорироқ ёки пастроқ ёпилиш нархи келади. Бу моделнинг кўтарилувчи ёки пасайувчилигига боғлиқ.
Моделни қандай қилиб ажратиш мумкин?
1. Ютилиш модели аввал ўрнатилган қоидаларга мувофиқ шаклланади.
2. Учинчи кун "Уч ташқи кун юқорига" модели учун юқорироқ ёпилиш юз беради, "Уч ташқи кун пастга" учун эса - пастроқ ёпилиш юз беради.
Моделнинг ривожланиш ценарийси, психологияси ва мослашувчанлиги
Мазкур модел фақат тегишли ютилиш моделининг муваффақиятлигини кўрсатади.
Тасдиқловчи моделлар асосий моделларга қараганда катта мослашувчанликка эга бўла олмайдилар. Учинчи кун олинган тасдиқлаш кучи моделнинг башорат қилиш мазмунига таъсир кўрсатиши мумкин.
Моделнинг шакл алмашиниши
"Уч ташқи кун юқорига" буқа модели "Болға" моделига келтирилади, шунга ўхшаш айиқ модели эса "Тушувчи юлдуз" моделига келтирилади. Шакл алмашиниши эҳтимоли бўлиши мумкин, чунки биринчи куннинг очилиш нархи ва учинчи куннинг ёпилиш нархи орасидаги фарқ жуда катта бўлиши мумкин, бу са "Болға" ёки "Тушувчи юлдуз" моделларигача айланишигача олиб келмайди. Асосийси, эътиборни қаратиш керак бўлгани, - бу шакл алмашган шамларнинг ранглари моделларнинг тавсифларига мос келишидир.
Жинсдош моделлар сифатида уларнинг бир қисми бўлган ютилиш модели чиқади.