ATR ва CCI индикаторлари асосида яратилган SuperTrend тренд индикатори тренд ҳаракатини йўналишининг ажойиб кўрсаткичидир, у қонун-қоидалари трендга амал қилишга таянувчи савдо тизимининг асоси сифатида қўлланиши мумкин.
Ҳисоблаш формуласи
UpperLevel=(High[i]+Low[i])/2+Multiplier*Atr(Period);
LowerLevel=(High[i]+Low[i])/2-Multiplier*Atr(Period);
SuperTrend компьютер индикатори икки индикатор — ATR ва CCI га асосланган. CCI (стандарт параметри 50) тренд ҳаракатининг йўналиши кўрсатади, ATR эса индикатор даражаларини ҳисоб-китоб қилишида фойдаланилади. Агар CCI 0 даражадан юқорига кўртарилса, у ҳолда SuperTrend ёки ўсади, ёки горизонтал участкани чизади (ATR га боғлиқ ҳолда). Агар CCI манфий қийматлар қабул қилса, у ҳолда ATR ни ҳисобга олган ҳолда SuperTrend индикатори пастга тушади.
Мазкур индикатордан фойдаланишнинг имкони бўладиган усулларидан бири SuperTrend индикаторининг ранги алмашишини ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритгандан сўнг бозорга кириш ҳисобланади: агар индикатор ранги қизилдан яшилга алмашган бўлса (бу ҳолат тренднинг пастга қараб тушишдан юқори томон кўтарилишга алмашгандан далолат беради), у ҳолда биринчи пастга тушувчи тузатишни кутиш ва ундан харид қилишга битим очиш зарур. Индиктор ранги яшилдан қизилга алмашган ҳолда шунга ўхшаш тарзда (аммо активни сотиш мақсадида) иш тутиш зарур бўлади: биринчи кўтарилувчи тузатишни кутиб туриш ва энди ундан сотишни амалга ошириш зарур.
Шунингдек таъкидлаш зарурки, SuperTrend метатрейдери учун индикатор қаршилик кўрсатиш/қўллаб қувватлашни топишнинг қисқа муддатли соҳаларини топишни кўрсатади. Бироқ савдода мазкур омилдан ҳатто, мазкур хосса зарур бўлган ҳолда ҳам эҳтиётлиик билан фойдаланиш керак, бундай турдаги янада аниқ индикатор Ишимоку индикаторининг Tenkan ва Kijun чизиқлари бўлади.
ИнстаФорекс SuperTrend индикатори параметрлари
TrendCCI_Period = 50