Элерс Лагуэранинг RSI техник индикатори Нисбий Куч Индекси (RSI)нинг ўзгартирилган версиясини ифодалайди. Мазкур индикатор биринчи марта Жон Элерс томонидан “Фонд ва фьючерс бозорларининг кибернетик таҳлили” ("Cybernetic Analysis For Stocks And Futures") китобида нашр этилган эди.
Ҳисоблаш формуласи
L0:=((1-g)*C) + (g*PREV);
L1:=(-g*L0) + Ref(L0,-1) + (g*PREV);
L2:=(-g*L1) + Ref(L1,-1) + (g*PREV);
L3:=(-g*L2) + Ref(L2,-1) + (g*PREV);
cu:= If(L0 > L1, L0-L1,0) + If(L1 > L2, L1-L2,0) + If(L2 > L3, L2-L3,0);
cd:= If(L0 < L1, L1-L0,0) + If(L1 < L2, L2-L1,0) + If(L2 < L3, L3-L2,0).
Савдода қўлланилиши
Мазкур индикаторнинг савдода фойдаланишнинг асосий усули (бошқа осцилляторларнинг кўпчилиги ҳолидаги каби) индикатор чизиғининг 0.15 даражани пастдан юқорига кесиб ўтгандан сўнг харидларни бошлаш ва индикатор 0.75 даражани юқоридан пастга қараб кесиб ўтганда сотувларни бошлаш ҳисобланади.
Метатрейдер учун RSI Laguarre индикаторнинг асосий параметри сукут бўйича 0.7 га тенг бўлган gamma кўпайтувчи ҳисобланади. Шуни таъкидлаб ўтиш муҳимки, мазкур даражадан паст қийматдан (масалан 0.5 дан) фойдаланилган индикатор жуда кўп миқдордаги савдо сигналларига эга бўлган анча агрессив савдони таклиф этади, бу эса савдо натижаларига ёмон таъсир кўрсатади. Шунингдек, индикаторда кўпайтувчининг юқори қиймати (0.85 дан ортиқ) ҳам мақсадга мувофиқ эмас, чунки параметрнинг кўтарилиши индикатор ишида кечикишларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Лагуэранинг RSI техник индикаторининг муҳим ҳусусяти, индикатор чизиғи минимал ёки максимал қиймат олади ва бунда қатъий горизонтал ҳаракатланади - бу кучли йўналтирилган ҳаракатдан далолат беради. Шундай қилиб, агар индикатор 1 га тенг қиймат қабул қилса, ва горизинтал ҳаракатланса, демак бозорда юқорига йўналган кучли тренд ҳаракати устуворлик қилади. Агар индикатор 0 га тенг ва горизонтал ҳаракатланса – демак, активларни ривожланиб берувчи тушишга мўлжаллаб сотишга битимларни очиш мумкин.
ИнстаФорекс RSI Laguerre индикаторининг параметрлари
gamma = 0.7