Percentage Price Oscillator (PPO) индикатори – иккита сирпанувчи ўрта қийматлар (турли даврли) айирмасининг вақт оралиғи катта бўлган сирпанувчи ўртанинг қийматига нисбати каби ҳисобланадиган осцилятор. Бу индикатор қўлланиш тамойиллари бўйича ҳам, самарадорлиги бўйича ҳам классик MACD индикаторига ўхшайди.
Ҳисоблаш формуласи
PPO = (EMA(12) – EMA(26) / EMA(26)) x 100
Савдода қўлланилиши
Компьютер PPO индикаторининг MACD индикаторидан асосий фарқи шундаки, MACD иккита сирпанувчи ўрта қийматлар орасидаги мутлоқ фарқни ўлчайди, PPO эса улар орасидаги нисбий фарқни фоизларда ифодалайди.
Тез сирпанувчи ўртача (қизил чизиқ) секин сирпанувчи ўртачадан (кўк чизиқ) юқорида жойлашганда бозорда кўтарилувчи анъана (йўналиш) устувор бўлади. Тез МА секинидан пастда жойлашганда бозорда сотувлар авж олади. Икки сирпанувчи ўртачаларнинг кесишиш нуқтаси бу кесишиш йўналишида бозорга кириш нуқтаси ҳисобланади.
Индикаторнинг ҳисобга олиш зарур бўлган муҳим хусусияти 0 даражанинг сигнал чизиғи билан кесишиши ҳисобланади. Агар кесишиш пастдан юқорига томон юз берса, бозорда барқарор тренд кузатилади ва бинобарин, ё харидорларни очиш, ёки уларни тутиб туришда давом этиш керак. Агар ноль чизиқни МА сигнал чизиғи юқоридан пастга томон кесиб ўтса, у ҳолда пастга тушувчи тренд билан ишлаш зарур.
Метатрейдер учун PPO индикатори худди MACD индикатори каби индикатор кўрсатишларини нарх ҳаракати билан ажралиши ва қўшилиши ҳолатларини кўрсатади. Агар дивергенция кузатилганда, бу нархнинг пастга томон тез орада бурилишидан далолат беради, бунда нархнинг тушиши пайтида конвергенциянинг мавжуд бўлиши – бу нархнинг яқин орада юқорига томон бурилиши тўғрисида огоҳлантирувчи муҳим кўрсаткичдир.