empty
 
 

Ultimate Oscillator техник индикатори 1985 йилда Ларри Вильямс томонидан ишлаб чиқилган ва "Technical Analysis of Stocks and Commodities" журналида чоп этилган.Мазкур индикатор техник таҳлилнинг классик индикатор-осциллятори қаторига киради, бироқ сигналларнинг кучи ва индикатор таҳлил қиладиган маълумотларга кўра Ultimate Oscillator классик осцилляторлардан устун туради: унинг ҳисоблашларида ҳисоб-китоб даврлари турлича бўлган учта осцилляторнинг мувозанатли йиғиндисидан фойдаланилади.

Ҳисоблаш формуласи

Жорий "ҳақиқий минимумни" аниқлаш (True Low, TL). TL — жорий минимумнинг ёки аввалги ёпилиш нархининг энг кичиги.

TL (i) = MIN (LOW (i) || CLOSE (i – 1))

Жорий ёпилиш нархи ва жорий ҳақиқий минимум орасидаги фарққа тенг бўлган жорий "Харид босими" (Buying Pressure, BP) ни ҳисоблаш.

BP (i) = CLOSE (i) - TL (i)

"Ҳақиқий Диапазон" (True Range, TR)ни аниқлаш. Бу айирмаларнинг энг каттасидир: жорий минимум ва максимум; жорий максимум ва аввалги ёпилишидаги нарх; аввалги ёпилишидаги нарх ва жорий минимум айирмаси.

TR (i) = MAX (HIGH (i) - LOW (i) || HIGH (i) - CLOSE (i - 1) || CLOSE (i - 1) - LOW (i))

BP қийматларининг йиғиндисини ҳисоб-китобнинг ҳамма учта даври учун ҳисоблаш:

BPSUM (N) = SUM (BP (i), i)

TRнинг қийматлари йиғиндисини ҳисоб-китобини ҳамма учта даври учун ҳисоблаш:

TRSUM (N) = SUM (TR (i), i)

Якуний Осцилляторнинг "хом қийматини" ҳисоблаш (The Raw Ultimate Oscillator, RawUO):

RawUO = 4 * (BPSUM (1) / TRSUM (1)) + 2 * (BPSUM (2) / TRSUM (2)) + (BPSUM (3) / TRSUM (3))

Осциллятор (Ultimate Oscillator, UO)нинг якуний қийматини формула бўйича ҳисоблаш:

UO = ( RawUO / (4 + 2 + 1)) * 100, бу ерда


MIN — минимал қиймат;

MAX — максимал қиймат;

|| — мантиқий ЁКИ;

LOW (i) — жорий барнинг минимал қиймати;

HIGH (i) — жорий барнинг максимал қиймати;

CLOSE (i) — жорий барнинг ёпилиш нархи;

CLOSE (i — 1) — аввалги барнинг ёпилиш нархи;

TL (i) — Ҳақиқий минимум;

BP (i) — Харид босими;

TR (i) — Ҳақиқий диапазон;

BPSUM (N) — N давр учун BP қийматларнинг математик йиғиндиси (1 га тенг бўлган N нинг қиймати i = 7 барга; N = 2 да, i = 14 барга; N = 3, i = 28 барга тенг);

TRSUM (N) — N давр учун TR қийматларининг математик йиғиндиси (1 га тенг бўлган N нинг қиймати i = 7 барга; N = 2 да, i = 14 барга; N = 3 да, i = 28 барга тенг);

RawUO — Якуний осцилляторнинг "хом қиймати";

UO — Якуний Осцилляторнинг қиймати.

Савдода қўлланиши

Ultimate Oscillator у қабул қиладиган 0 дан 100 процентгача диапазонда тебранувчи техник таҳлил осциллятори ҳисобланади, Якуний Осцилляторнинг асосий чизиғини бозорни ўта харид қилингалик/ўта сотилганлик кўрсаткичи сифатида қараш мумкин: агар индикатор 70 даражадан юқори кўрсаткичларни кўрсатса, у ҳолда бозор ўта сотилганлик босқичида бўлади, яқин вақт оралиғида бурилиш содир бўлиши мумкин. Агар индикатор ўзининг кўрсаткичларида 30 даражадан пастда бўлса, у ҳолда актив нархи тез вақт ичида ўсишни бошлаши мумкин.

Ultimate Oscillator билан ишлашнинг мазкур услуби қўлланилганда (техник таҳлилнинг исталган бошқа осциллятори каби), Gambler’s Fallacy* деб аталувчи омилни ҳисобга олиш зарур.

Муллифи Ларри Виьлямс ҳисобланган мазкур индикатордан фойдаланиб савдо қилиш услуби юқорида тавфсифланган бошқача ёндашувни назарда тутади, бироқ у замонавий валюта бозорида савдо қилишда энг долзарб ҳисобланади:

  • агар нархнинг ўсиши шароитида Ultimate Osсillatorда айиқ узоқлашиши шаклланган бўлса, ва индикатор кўрсаткичи 50 даражадан тушган бўлса, у ҳолда қисқа позицияларни очиш зарур. Нарх 30 дан пастга тушган бўлса қисқа позицияларни ёпиш зарур;
  • агар нарх тушиши шароитида Ultimate Oscillatorда буқа яқинлашиши шаклланган бўлса, ва индикатор кўрсаткичи 50 даражадан юқорига ўсаётган бўлса, у ҳолда узун позицияларни очиш керак. Нарх 70 даражадан ўтганда узун позицияларни ёпиш керак.
Ultimate Oscillator

ИнстаФорекс Ultimate Oscillator индикаторининг параметрлари

fastperiod = 7

middleperiod = 14

slowperiod = 28

fastK = 4

middleK = 2

slowK = 1

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок