empty
 
 

Сирпанувчи ўртачаларнинг "яқинлашиши/узоқлашиши" техник индикатори (MACD) 1979 йилда Джеральд Аппел томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, товар-хомашё ва фонд биржаларидаги ишларда қўлланилар эди. MACD техник таҳлил осцилляторлари қаторига киради ва кейинчалик қайта ишланган — MACD гистограммаси весиясининг биринчи вариантини ифода этади. Бироқ у оддийлига ва сигналларни шакллантиришда айтарли "шовқинларнинг" йўқлиги билан ҳозиргача кўплаб трейдерлар томонидан севимли ҳисобланади.

Ҳисоблаш формуласи

MACD = (ЕМАs(P) – EMAl(P)),

Signal = SМАa(ЕМАs(P) – EMAl(P)), бу ерда


ЕМАl(P) — нарх бўйича узун даврли экспоненциал сирпанувчи ўртача;

EMAs(P) — нарх бўйича қисқа давли экспоненциал сирпанувчи ўртача;

SМАa(P) — қолган иккита ўртачаларнинг нархлари бўйича қисқа даврли силлиқлаштирувчи сирпанувчи ўртача;

P — close нархи.

Савдода қўлланилиши

MACD классик бозор осциллятори флетли ҳаракатлар даврида ҳам, йўналтирилган трендда ҳам бир ҳил даражада ишлайдиган индикаторлар сирасига киради. Мутлақо ён томондаги нарх ўзгаришлари вақтида қўлланиладиган Стохастик осцилляторга қараганда MACD уни трейдингда фойдаланиш масаласида мультивариатив ҳисобланади.

MACD шакллантирадиган бош сигнал индикаторнинг асосий чизиғи билан кесиши ҳисобланади. Сигнал чизиғи (қизил чизиқ) асосий чизиқ (кўк чизиқ)ни пастдан юқорига қараб кесиб ўтган ҳолларда учуз позицияларни очиш учун қулай пайт сифатида баҳоланади. Йўналтирилган трендда битимни ёпишни индикатор чизиқларини тескари томонга кесиб ўтишида амалга ошириш зарур.

Агар қизил қизиқ кўк чизиқни юқоридан пастга қараб кесиб ўтса, у ҳолда қисқа позицияларни очишга сигнал пайдо бўлади. Йўналтирилган трендда битимнинг ёпилишини индикатор чизиқларининг тескари томонга кесишида амалга ошириш зарур.

MACD классик индикатори дивергенция ва конвергенция сигналлари асосидаги нуқтаи назардан кўргазмали бўлиб ҳисобланмайди. Бунинг учун MACD гистограммасидан фойдаланган яхши.

MACDнинг стандарт, оптималлаштирилмаган созлашлари билан ишлашда H4, Daily, Weekly таймфреймлари оптимал ҳисобланади.

MACD индикатори

ИнстаФорекс 3lineMacd индикаторининг параметрлари

FastEMA = 12

SlowEMA = 26

SignalSMA = 9

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок