empty
 
 

Тавсифи

"Сирпанувчи ўртачаларнинг яқинлашиши/тарқалиши" техник индикатори 1979 йилда Жеральд Аппель томонидан ишлаб чиқилиб, товар-хомашё ва фонд биржаларида ишлаш учун фойдаланилган эди. Индикаторнинг мазкур версияси MACD гистограммаси ва асосий ҳамда сигнал чизиғидан иборат бўлган классик индикаторнинг қўшилишидан ташкил топгандир.

Ҳисоблаш формуласи

MACD = (ЕМАs(P) — EMAl(P)),

Signal = SМАa(ЕМАs(P) — EMAl(P)), бу ерда


ЕМАl(P) — нарх бўйича узун даврли экспоненциал сирпанувчи ўртача;

EMAs(P) — нарх бўйича қисқа даврли экспоненциал сирпанувчи ўртача;

SМАa(P) — бошқа икки ўртача бўйича силлиқлаштирувчи қисқа сирпанувчи ўртача;

P — close нархи.

Савдода қўлланилиши

Бозоринг классик MACD осциллятори шундай индикаторлар сирасига кирадики, улар флетли ҳаракатлар даврида ҳам, йўналтирилган трендда ҳам бир хил куч даражасида ишлайди. Фақат ён томонга бўладиган нарх ўзгаришлари даврида фойдаланиладиган Стохастик осцилляторга нисбатан MACD индикатори ундан трейдингда фойдаланиш масаласида мультивариатив ҳисобланади.

MACD индикаторини шакллантирадиган асосий сигнал индикаторининг асосий чизиғи билан кесишиши ҳисобланади.

Агар сигнал чизиғи (қизил чизиқ) асосий чизиқни (кўк чизиқни) пастдан юқорига қараб кесиб ўтса, узун позицияларни очишга сигнал пайдо бўлади. Йўналтирилган трендда битимнинг ёпилишини индикатор чизиқларининг тескари йўналишда кесишида амалга ошириш зарур.

Агар сигнал чизиғи (қизил чизиқ) асосий чизиқни (кўк чизиқни) юқоирдан пастга қараб кесиб ўтса, у ҳолда қисқа позицияларни очишга сигнал пайдо бўлади. Йўналтирилган трендда битимнинг ёпилишини индикатор чизиқларининг тескари кесишида амалга ошириш зарур.

FullMACD индикаторида қийналмасдан дивергенция ва конвергенцияларни ажратиб олиш мумкин, буни индикатор сигнал линиялари асосида ҳам, гистограмма барлари чўққилари асосида ҳам ажратиб олиш мумкин.

Гистограммаларнинг ранги устувор анъана тўғрисида тасаввур беради: қизил бар ҳозир активда сотувлар устувор эканидан далолат берса, бунда кўк бар харидлар қилиш зарурлигини кўрсатади. Бу масалада муҳим омил бар рангининг кўкдан қизилга ва аксинча ўзгариши ҳисобланади. FullMACD индикаторида гистограмманинг нол чизиғини кесиб ўтиши ўртача муддатли тренднинг қарама-қарши йўналишига алмашинишидан далолат беради.

FullMACD индикатори

InstaForex FullMACD индикаторининг параметрлари

Fast_MA_Period = 12

Slow_MA_Period = 26

Signal_MA_Period = 9

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок