"Ютилиш"нинг фигурасини тўғри аниқлаш учун графикда тренд аниқ кўриниб туриши керак. Иккинчи кундаги тана аввалги кундаги танани тўла ютиб олади: бунинг маъноси фақат шундаки, улар бир вақтда бир хил қийматли бўла олмайди - икки тананинг иккала устки қисми ёки иккала пастки қисми бўла олмайди.
Биринчи куннинг ранги тренднинг акси ҳисобланади: қора ранги пасайтирувчи трендни, оқ ранг эса тренднинг юқори томон бораётганини англатади.
"Ютилиш" фигурасининг иккинчи танаси албатта биринчи тана рангига қарама-қарши рангда бўлади.
"Айиқли ютилиш"
Тренд юқорига томон боради ва кичкина оқ тана билан бирга ва савдонинг унча катта бўлмаган ҳажми билан кузатилади. Кейинги кун очилиш нархи янги максимумдан ўтади, шундан кейин нархлар тезда туша бошлайди. Нархнинг пасайиши савдонинг юқори ҳажмлари билан бирга кузатилади, бунинг натижасида ёпилиш нархи олдинги кундаги очилиш нархидан паст бўлиб қолади. Ҳиссиёт нуқтаи назаридан кўтарилувчи тренд бузилди. Агар учинчи кун нархлар ўз вазиятини паст даражада сақлаб қолса, у ҳолда кўтарилувчи тренднинг муҳим бурилиши юзага келади.
Қарама-қарши сценарий ютилишнинг буқа модели учун хосдир.
Фигуранинг мослашувчанлиги
Агар моделнинг иккинчи куни фақат тананинг ўзинигина эмас, балки биринчи куннинг сояларини ҳам ютиб кетса, у ҳолда модельнинг қиймати ортади.
Биринчи куннинг ранги бозор трендини акс эттириши керак. Тренднинг ўсишда биринчи кун оқ ранг билан аксланади, пасайишида эса аксинча қора ранг билан аксланади. Иккинчи ёки ютувчи куннинг ранги биринчи куннинг рангига қарама-қарши бўлиши керак.
Ютилиш шундан даллолат берадики, биринчи кундаги тананинг ҳеч бир қисми бир тенг қийматли эмас ёки иккинчи кундаги тана чегарасидан ташқарига чиқмайди. Агар биринчи кундаги тана иккинчи кундаги танадан камида 30% кичик бўлса, демак графикда анча кучли модель бўлади.
Моделнинг шакл алмашиниши
"Буқа" ютилиши фигураси қоғоз соябон ёки болғани ҳосил қилади, улар бозорнинг бурилиш нуқтасинининг акслантирилиши ҳисобланади. "Айиқли" ютилиши фигураси "тушаётган юлдуз" ёки, эҳтимол агар шам танаси жуда кичик бўлса "доджи-сағана" фигураларига ўхшайди. Ютилишнинг ҳам "айиқ", ҳам "буқа" фигуралари уларнинг қўшилишини тўла қўллаб-қувватловчи шамга келтирилади.
Ўхшаш фигуралар
Ютилиш фигураси шунингдек учта ташқи кунда иккита биринчи кун фигураси бўлиб ҳисобланади. Ютилишнинг "буқа" фигураси агар учинчи куннинг ёпилиш нархи юқори бўлиб қолса, у ҳолда учта ташқи кун юқорига фигура бўлиши мумкин. Шунга ўхшаш тарзда ютилишнинг "айиқ" фигураси агар учинчи куннинг ёпилиш нархи паст бўлиб қолса, учта ташқи кун пастга қараган фигура бўлиб қолиши мумкин.
Шу билан бирга, ютилиш фигураси "сингиб ўтувчи шам" ва "қора булутлар"нинг кейинги босқичи ҳисобланади. Шу муносабат билан ютилиш фигураси анча муҳим ҳисобланади.